//= get_resource_url() ?>
2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида янги ўқув йилининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Унда юртимизнинг таниқли фан арбоблари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилари, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Академия жойлашган ҳудуддаги маҳалла фаоллари, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги
Қарорига мувофиқ 2022 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур Академия Марказий Осиёда ягона бўлиб, замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида талаб юқори бўлган касблар, йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда.
Бугунги кунда Академияда:
- меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги;
- ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
- ижтимоий иш;
- инсон ресурсларини бошқариш;
- психология;
- юриспруденция;
- менежмент йўналишларида 300 нафардан ортиқ талаба кундузги, 500 нафардан ортиқ талаба эса сиртқи йўналишда таълим олмоқда.
Ўқув жараёнларини ташкил этиш учун 46 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 3 нафар профессор, 10 нафар доцент, 2 нафар фалсафа доктори ва 13 нафар катта ўқитувчи жалб этилган.
Профессор-ўқитувчилар томонидан барча йўналишлар бўйича ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ўқув режа ва ишчи ўқув режалар, шу жумладан, барча фан дастурлари ва ишчи фан дастурлари амалиётга татбиқ этилмоқда. Шу билан бир қаторда, таълим жараёнининг автоматлаштирилган “Платформа” мажмуаси жорий этилган.
Академияда таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида йўлга қўйилган бўлиб, талабаларнинг ўзлаштиришини баҳолаш замонавий педагогик усул ва технологиялар асосида амалга ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари Академияда талабаларнинг мукаммал билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, айни кунда интеллектуал доскалар билан жиҳозланган ҳамда интернет тармоғига уланган 33 та ўқув аудиторияси, шу жумладан, 3 та маърузалар зали фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 15 ўринга мўлжалланган 6 та компьютер хонаси, 50 ўринга мўлжалланган электрон кутубхона, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, 200 ўринли ошхона талабаларга хизмат кўрсатмоқда.