//= get_resource_url() ?>
МЕҲНАТ ВА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР АКАДЕМИЯСИ вакант лавозимларига Олий таълим соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга Профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5227-сони қарори асосида ташкил этилган Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси (нодавлат таълим муассасаси ҳисобланиб, унда таълим ўзбек ва рус тилларида, тўлов-контракт асосида олиб борилади) қуйидаги фанлар бўйича ўқитувчиларни ишга таклиф этади:
Танлов иштирокчилари ўзи ҳақидаги маълуотнома, мутахассислиги бўйича диплом нусхалари, илмий ишланмалари рўйхати ва мавжуд сертификатларини академия веб сайти орқали топширадилар.
Ҳужжатлар 2024 йил 1 майдан 30 июнгача қабул қилинади.
Профессор-ўқитувчиларни танлаш танлов комиссиясининг суҳбатидан кейин танлов хулосасига кўра амалга оширилади.
Сизни қизиқтирган саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 7 уй. Телефон: (71) 265-01-64, (71) 265-01-54, (90) 830-30-48
Веб-сайт: https://atso.uz