//= get_resource_url() ?>
Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси Қабул комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 1 августидан тест синовлари бошланди. Имтиҳонлар Академия биносида, душанба-жума кунлари соат 10.00дан 16.00гача бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари жараёнида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун шарт-шароитлар яратиб берилган.
Кириш тест синовларида фойдаланиладиган математика, биология ва ҳуқуқ фанларидан ўзбек ва рус тилларида тест топшириқлари ишлаб чиқилди. Ушбу тест топшириқлари абитуриентларнинг мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолашга йўналтирилган ҳамда умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилган.
Ишлаб чиқилган тест топшириқлари Академиянинг 1-курс талабалари, профессор-ўқитувчилари томонидан апробациядан ўтказилди.