//= get_resource_url() ?>
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Тошкент шаҳридаги 818-сайлов участкасида ўтаётган жараёнлар билан танишиш мақсадида МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги ташкилот миссияси вакиллари ташрф буюришди. Улар сайлов жараёнлари, унда фуқароларнинг иштироки ва амалга оширилган ишларга ижобий баҳо беришди.
Шу билан бир қаторда Халқаро кузатувчилар сайлов участкаси ташкил этилган Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Улар Академияда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, аудияториялар ва спорт мажмуаларида яратилган имкониятлар билан бевосита танишишди. Кузатувчилар Академияга ташриф буюрган фахрий меҳмонлар китобида ўзларининг эзгу тилак ва истакларини ҳам акс эттиришди.