//= get_resource_url() ?>
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясига АҚШдаги Вебстер университети президенти жаноб Жулиан Шустер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация аъзолари урф-одатларимизга мувофиқ, нон ва туз билан кутиб олинди.
Делегация аъзолари Академияда яратилган шарт-шароитлар, аудиториялар, махсус ўқув хоналари, лабораториялар, Ахборот-ресурс маркази фаолияти ҳамда талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришнинг истиқболлари, биргаликда кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Жумладан, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси базасида АҚШ таълим стандартлари асосида олий маълумотли ўрта тиббиёт ходимлари тайёрлашни йўлга қўйишнинг истиқболлари, ушбу ўқув курсларини ташкил этиш борасида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар борасида атрофлича сўз юритилди.
Вебстер университети президенти Жулиан Шустер жаноблари Академияга ташриф буюрган Фахрий меҳмонлар китобига ўз дил истакларини битиб қолдирди.