//= get_resource_url() ?>
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси кундузги ва сиртқи йўналишларга абитуриентлар қабулини эълон қилади! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5227-сонли қарори асосида ташкил этилган (лицензия рақами №037588) ушбу Академияда 2023-2024 ўқув йилида қуйидаги йўналишларда таҳсил олишингиз мумкин.
Кундузги таълим контракт суммаси:
Меҳнат муҳофазаси — 17 млн. сўм
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги — 14 млн. сўм
Инсон ресурсларини бошқариш — 17 млн. сўм
Ижтимоий иш — 14 млн. сўм
Психология — 17 млн. сўм
Менежмент — 20 млн. сўм
Юриспруденсия — 30 млн. сўм
Сиртқи таълим бўйича контракт суммаси:
Меҳнат муҳофазаси — 15 млн. сўм
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги — 13 млн. сўм
Инсон ресурсларини бошқариш — 15 млн. сўм
Ижтимоий иш — 13 млн. сўм
Психология — 15 млн. сўм
Менежмент — 18 млн. сўм
Юриспруденсия — 27 млн. сўм
Академияда ўқиш истагида бўлган абитуриентлар ҳужжатларини кундузги таълим йўналиши бўйича 2023 йилнинг 1 майидан 25 августига қадар, сиртқи таълим бўйича 2023 йилнинг 1 июнидан 25 ноябр санасига қадар қуйидаги https://atso.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Паспорт фотонусхаси
Ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом ёки 11-синфни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатноманинг фотонусхаси
Абитуриент сурати (3х4, 300 дпи шаклида)
Имтиҳонлар Академия биносида оффлайн шаклида ўтказилади.
Бакалавриат талим йўналишлари бўйича имтиҳонлар қуйидаги фанлардан топширилади:
Меҳнат муҳофазаси — математика
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги — математика
Инсон ресурсларини бошқариш — математика
Ижтимоий иш — математика
Психология — биология ва
Менежмент — математика
Юриспруденсия — ҳуқуқшунослик
Қабул бўйича қўшимча маълумотларни Академия мурожаатлар марказидан олишингиз мумкин: тел: (71) 265-01-54, (71) 265-01-64
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 7-уй